Линклар

Amnesty International: Эронлик блоггер қийноқдан ўлган бўлиши мумкин


Саттор Баҳаштий.

Саттор Баҳаштий.

Франция, Британия ҳамда Amnesty International - Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Эрон расмийларини бу мамлакат қамоқхонасида мухолифатчи болггернинг вафот этгани юзасидан тергов ўтказишга чақирди.

Amnesty International Саттор Беҳештий қийноқлар остида нобуд бўлганига ишора қилувчи тахминлар бор, дея баён қилди.

Эрон мухолифат гуруҳларининг маълум қилишича, Беҳештий октябр охирида ҳибсга олинган ва унинг жасади чоршанба куни оила аъзоларига берилган.

Amnesty International ташкилоти Эрон қаомқларида маҳбусларнинг қийноқдан ўлиши кенга тарқалгани ҳисобга олинса, Беҳештийнинг ҳам қийноқдан нобуд бўлгани эҳтимоли борлигидан хавотир билдирди.

Ҳибсга олинишидан аввал Баҳештий Интернетда Эрон хавфсизлик хизмати томонидан таъқиб қилинаётганини ёзган эди.

Франция ва Британия ташқи ишлар вазирликлари Эрондан ҳодисани текширишни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG