Линклар

logo-print
Россия Президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлигида катта миқдордаги давлат маблағининг ноқонуний ўзлаштирилиши билан боғлиқ жанжал авж олган бир пайтда ҳарбий генералларни алмаштирди.

Жума куни эълон қилинган ўзгаришлар мудофаа вазири Анатолий Сердюков лавозимидан четлаштирилиб, ўрнига Путиннинг кўп йиллик сафдоши Сергей Шойгуни тайинлашидан бир неча кун ўтиб рўй берди.

Жума куни Путин Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Николай Макаровни ишдан бўшатиб, ўрнига Марказий ҳарбий округнинг собиқ қўмондони Валерий Герасимовни тайинлади. Герасимов номзодини Путинга Шойгу таклиф қилди. Герасимов шунингдек, мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам эгаллайдиган бўлди.

Сердюковнинг ишдан четлатилишига мудофаа вазирлиги назорат қиладиган "Оборонсервис" ширкатида давлат маблағларининг ноқонуний ўзлаштирилиши билан боғлиқ жанжал сабаб бўлди. Терговчиларга кўра, давлатга келтирилган зарар 95 миллион АҚШ долларига тенгдир.
XS
SM
MD
LG