Линклар

logo-print

Республикачи Бэйнер демократ Обама билан иммигрантлар масаласида муроса қилмоқчи


АҚШ Вакиллар палатаси спикери Жон Бэйнер АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Вакиллар палатаси спикери Жон Бэйнер АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Вакиллар палатаси спикери Жон Бэйнер ўзи ва республикачи сафдошлари президент Барак Обама билан иммиграция соҳасини ислоҳ қилиш бўйича муросага эришишга тайёрлигини изҳор қилди.

Республикачилар партиясидан сайланган энг баланд мартабали мулозим Бэйнер пайшанба куни ABC News канали билан суҳбатда "президент, камина ва бошқалар мазкур масалани узил-кесил ҳал қила олишимизга ишонаман", дея баён қилди.

Демократ сенатор Чарльз Шумер Бэйнернинг бу сўзларини мазкур масалага доир "муҳим ютуқ", дея таърифлади.

Республикачилар партияси Обама таклиф қилаётган "Dream Act", яъни "Орзу акти"га қарши чиқиб келаётган эди. Мазкур қонун АҚШга ёшлигида келиб қолиб, расмийлаштирилмай қолган муҳожирларни қонунийлаштиришни назарда тутади.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Қўшма Штатларда 11,5 миллионга яқин ҳужжатлаштирилмаган иммигрант яшайди.
XS
SM
MD
LG