Линклар

Ўзбекистон президенти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида фармон имзолади.

"Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида" қабул қилингани айтилаётган фармонга кўра, 2012 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилади.

Энг кам ойлик иш ҳақи 79 590 сўм этиб белгиланди. Шу пайтгача энг кам ҳақ миқдори 72 355 сўмни ташкил қилган.

Болаликдан ногиронларга бериладиган ойлик нафақа 155 670 сўм, иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 95 520 сўм микдорида белгиланади.

Ўзбекистонда маошлар оширилиши тўғрисидаги президент фармони ортидан одатда бозордаги нарх-наво ҳам ошади.
XS
SM
MD
LG