Линклар

Пикассонинг натюрморти 41,5 миллион долларга сотилди


Пабло Пикассонинг "Лолалар билан натюрморт" расми.

Пабло Пикассонинг "Лолалар билан натюрморт" расми.

Пабло Пикассо қаламига мансуб "Лолалар билан натюрморт" номли расм 41,5 миллион АҚШ долларига сотилди. Ню Йоркдаги Sotheby's аукционида сотилган картина 1932 йилда чизилган бўлиб, рассомнинг жазмани Мари-Тереза Вальтер бағишланган.

Аукционда Пикассонинг яна бешта картинаси сотилди. Жумладан, Мари-Тереза Вальтерга бағишланган "Деразадан қараб турган аёл" номли расм 17,2 миллион доллар, қалам билан чизилган "Жинсий тажовуз" расми эса 13,5 долларга кетди.

Бироқ Sotheby's аукционига қўйилган бошқа санъат асаларининг аксари сотилмай қолди.
XS
SM
MD
LG