Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:22

Ўзбек ëшлари ОЗОДЛИКни нақадар севадилар?


OzodlikOnline жонли¸ интерактив мулоқотининг 12 ноябр¸ Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган навбатдаги сонида озодлик ва ҳур фикрлашга интилишнинг ўзбек ëшлари кундалик ҳаëтига қанчалик ўринлашган-ўринлашмагани ҳақида гаплашдик.

OzodlikOnlineнинг Қумга сингган кадрлар – Нега “мирсаидовлар” Ўзбекистонда фаровон давлат қура олмади? деган саволга бағишланган сўнгги сони финалида билдирилган бир фикр¸ янги мулоқот мавзуини белгилади.

Суҳбатга хотима ясар экан¸ унинг меҳмонлари Ўзбекистондаги мавжуд сиëсий тузум ўзгармас экан¸ унда миллатим деган кадрларга ўрин бўлмайди¸ яна неча-неча мирсаидовлар ўз билим ва истеъдодини халқини фаровон қилиш учун ишлатиш имконидан маҳрум қолаверади¸ деган тўхтамга келишди.



Аммо OzodlikOnlineнинг ҳар бир сони финалида такрорланадиган бу саволдан бошқа бир савол туғилди:

Тузум ўз-ўзини ислоҳ қилишни¸ ҳозирги тутумини ўзгартиришни истамаса¸ уни ким бу ислоҳотларга қандай қилиб мажбур қилиши мумкин?

- Хорижга чиқиб иш излаб юрган йигитлар аслида “буни ўзгартириш керак” деган фикрга келмагунча бу тузум ўзгартирмайди. Каримов ҳеч қачон у ердаги аҳволни ўзгартирмайди.

Мана шу йигитлар фақат тинчлик бўлсин деб дуо қилишдан олдин “Нега мен шу аҳволдаман? Нега иккита диплом билан хорижда юрибман?” деб ўйлаши керак биринчи навбатда ва бунинг сабабини ахтариши керак. Сабабини озгина ахтарса, ўша тузумга бориб тақалади ўзи. Мана шуни ўйламаяпти бизнинг ëшлар.

Бизнинг ëшлар жуда ҳам эгоцентрик, фақат уйланиш учун, бола-чақа боқиш учун, шунга калитланиб қолди, қулфланиб қолди. Фақат кичкина доирада айланаяпти. “Бу аҳволга ким туширди?” деган оддий саволни ўзларига беролмаяпти бизнинг ëшлар.

Ўз озодлиги учун риск ололмайдиган миллат озодликка лойиқ эмас. Мен буни юмшоқроқ қилиб айтаяпман. Қаттиқроқ қилиб айтсак, ўз озодлиги учун ўлимни кўзга олмайдиган миллат озодликка лойиқ эмас. Биз озодлигимиз учун ўлимни кўзга олишимиз керак. Шуни кўзга олсак, чиқиш йўли дарҳол кўринади,¸ дея OzodlikOnlineнинг сўнгги сонига якун ясади Ўзбекистон Халқ ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:49:50 0:00
Бевосита линк


Шу тарзда¸ Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги бўғиқ муҳитдан қутулиш формуласи хорижга кетишдир¸ деган таскинда юрган ўзбек ëшларига “озодликда яшаш учун ўлимни бўйнингизга олмас экансиз¸ яна узоқ йиллар ватан ичкарисида ҳақсизликда¸ чет элларда эса сарсонликда яшашга маҳкумсиз”¸ деган мазмунда аччиқ эътироз билдирди.

“Ўлимни бўйинга олиш” ўлиш дегани эмас¸ балки инсоннинг ўз ичидаги қўрқувини енгмоқдир. Зотан¸ инсон ичидаги энг кучли қўрқув¸ руҳшуносларга кўра¸ ўлим қўрқувидир.

Айни пайтда¸ инсон руҳидаги энг кучли эҳтиëж ҳам¸ яна руҳшуносларга кўра¸ озодлик ва эркинлик орзусидир.

Инсоният тарихи ўлим қўрқувини енгиб¸ озодлик учун кураш майдонига чиқувчиларнинг¸ асосан¸ ëшлар эканига гувоҳ.

Хусусан¸ 20 ва 21-асрда юзага чиққан энг кучли демократик ўзгаришлар ортида турган куч ëшлар бўлди. Белграддан Қоҳирага қадар¸ Киевдан Тунисга қадар бўлган ҳудудларда авторитар тузумлардан тоқати-тоқ бўлган¸ аммо қўрқув ичида бу тузумлар қулашини пассив шаклда кутиб келган кенг оммани демократик курашга сафарбар қилган ҳам¸ “ўлимни бўйнига олиб” бу курашнинг олд сафига чиқиб¸ режим ўзгаришига эришганлар ҳам айнан ëшлар бўлди.

Қолаверса¸ 80-йиллар охирида Ўзбекистонни сиëсий мустақиллик томон етаклаган ҳаракат мотори ҳам айнан ëшлар¸ Тошкентдаги “Талабалар шаҳарчаси” эди.

Бугун озодлик орзуси ана шу энг кучли қўрқувдан-да кучлироқ ëшлар борми ўзбек ëшлари орасида?

Бўлса¸ қаерда улар?

Ўзбек жамиятида¸ ўзбекча оила муносабатларида ëшларнинг озод ва эркин фикрлашига жой борми ?

Ўз фикрини ифодалаш “гап қайтариш” деб қораланадиган¸ жазоланиладиган жамиятда эркин ва озод зеҳният бўлиши мумкинми?

Мактабда¸ олийгоҳда ўзбек ëшлари учун эркин фикрлаш¸ озод индивид сифатида ўзини намоëн қилишига муҳит борми?

Ўзбекистондаги авторитар тузум моҳияти аслида ўзбек оиласидаги авторитар муносабатларнинг қабариқ нусхаси эмасми?

Сиз¸ оилада¸ мактабда¸ олийгоҳда¸ ишхонада ўз эркинлигингиз¸ ҳур фикр билдириш ҳаққингизни ҳимоя қилишга уринганмисиз? Бу уриниш нима билан тугаган?



Бу ва бошқа қатор саволлар атрофида Сиз билан OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг душанба¸ 12 ноябр куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида суҳбатлашамиз.






Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG