Линклар

Ўзбекистон президентининг 9 ноябр куни имзолаган фармонига биноан 2012 йил 1 декабрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилди.

2012 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи – ойига 79 590 сўм; ёшга доир пенсиялар – ойига 155 670 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 155 670 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 95 520 сўм микдорида белгиланди.
XS
SM
MD
LG