Линклар

logo-print
Ўзбекча «Википедия»да мақолалар сони 50 мингтадан ошди. Эллик мингинчи мақола квадрат тенгламалар ҳақида бўлди.

Сўнгги йилда ўзбек тилидаги «Википедия» кескин ривожланмоқда: лойиҳадаги барча тиллар орасида 60-ўринга кўтарилди. Шунингдек, фаол фойдаланувчилар сони ҳам аста-секин ўсмоқда: шу кунгача 10984 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган,
улардан 77 нафари фаол (яъни охирги 30 кун ичида камида битта таҳрир қилган).

«Бироқ мақолаларимиз сифати қониқарли эмас, – дейилади ўзбекча «Википедия»да эълон қилинган билдиришда. – Мақолаларнинг аксарияти жуда қисқа; 50002 та мақоладан атиги 1500 га яқинида матн 8 КБ дан ошади».
XS
SM
MD
LG