Линклар

Бишкекда Интерпол қидираётган 40 ёшли Исроил фуқароси Ронен Милрад қўлга олинди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Милрад Исроилда одам тана аъзоларини ноқонуний сотиш, банк чекини сохталаштириш орқали 7 миллион долларни ўзлаштиришга уринишда айбланиб қидирувга берилган.

Исроилда бу жиноятлар учун 49 йилгача озодликдан маҳрум этилиш мумкин. Милрад 2012 йил 19 июлдан бери халқаро қидирувда бўлган.

Милрадни Исроилга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилиши учун Интерполнинг Исроил бўлими томонидан олинган материллар Қирғизистон Бош прокуратурасига топширилди.
XS
SM
MD
LG