Линклар

АҚШ Адлия вазирлиги қурол сотишда айбланиб қамалган тадбиркор Виктор Бутни жазо муддатини ўташ учун Россияга топшириш илтимосини рад этди.

Мазкур ҳужжатда қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи йўқ экани ҳам қайд этилган. Энди Россия томони фақат 2 йилдан сўнггина Виктор Бут масаласида АҚШга мурожаат қила олади.

Ню Йорк суди жорий йилнинг 5 апрелида Виктор Бутни АҚШда террорчи сифатида рўйхатга олинган Колумбиядаги ФАРК исёнчи гуруҳига қурол сотишга ҳаракат қилганликда айблаб, 25 йилга озодликдан маҳрум этган эди.
XS
SM
MD
LG