Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:49

Тошкентда пикет ўтказган диндорларнинг яқинлари ҳибсга олинган


Диний айбловлар билан қамалган мусулмонларнинг қариндошлари жума куни Тошкентдаги президент қароргоҳи олдида норозилик пикетини ўтказаётган пайтда милиция ходимлари тарафидан ҳибсга олинганлар ва ҳалигача улар ҳибсда ушлаб турилибди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси фаоли Шуҳрат Рустамов Озодлик радиосига маълум қилди.

Рустамовга кўра, Кибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳибсга олинганлар орасида Инсон ҳуқуқлари алянси раҳбари Елена Урлаева ҳам бўлган.

-Урлаева жума кечқурун қўйиб юборилди. Қолган яна уч одамни олиб қолишган, - деди Рустамов.

Жума куни Паркент шахрда 9 нафар диндорнинг иши Юкори Чирчик туман судида кўриб чиқилаётганди.
XS
SM
MD
LG