Линклар

Ўзбекистонда йил бошидан буён умумий қиймати 4,6 млрд. сўмдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ 152та қонунбузарлик аниқланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона ҳизмати расмийлари маълум қилишди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

“Божхона чегаралари орқали эгри йўллар билан олиб кириладиган сифатсиз товарлар, айниқса озиқ-овқат маҳсулотлари ички ишлаб чиқариш корхоналари салоҳиятига, иқтисодиётимизнинг турли соҳаларига салбий таъсир этиш билан бир қаторда, энг аввало юртдошларимиз саломатлигига жиддий хавф туғдиради”, дея билдирди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати.

“Истеъмолчиларнинг ҳукуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига биноан товар ёрлиғида унинг истеъмол хусусиятлари, ишлаб чиқарилган санаси, ишлаб чиқарувчининг номи ва мулкчилик шакли, рўйхатга олиш ва лицензия гувоҳномасининг номери, товарни сақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ва қоидалари каби қатор маълумотлар кўрсатилиши шарт ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG