Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:22

Ироқ Россия билан қурол савдосига оид шартномани бекор қилди


Ироқ Россия билан қурол савдосига оид умумий қиймати 4 миллиард долларлик шартномани бекор қилди.

Бош вазир Нури ал Маликийнинг матбуот вакилига кўра, коррупция билан боғлиқ хавотирлар боис ўтган ой Росия билан имзоланган келишувдан воз кечилган.

Россия Ироққа қурол ва ҳарбий техника етказиб бериши кўзда тутилган шартнома октябр ойида жаноб Маликийнинг Москвага ташрифи давомида имзоланган эди.

Аммо, коррупция билан боғлиқ гумонлар нима билан боғлиқлигини Ироқ расмийлари айтишмаяпти.

Ҳозирда бекор бўлган шартнома доирасида Россия Ироққа "МиГ-29" қирувчи учқичлари ва "Панцирь" ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиши керак эди.
XS
SM
MD
LG