Линклар

logo-print
Грузияда собиқ бош вазир ўринбосари Амиран Кадагишвили, Монархиячилар партияси раҳбари Темур Жоржолиани ҳамда балоғатга етмаганлар ва аёллар дохил яна 57 маҳбус муддатидан олдин қамоқдан озод қилинди.

Жазони ўташ бўйича вазир Созар Субарининг маълум қилишича, озод қилинганлар ичида бир килограмм ёнғоқ ўғирлагани учун 14 йилга қамалган ўсмир ҳам бор. Вазирга кўра, судланганларнинг барчасига чиқарилган ҳукмлар қайта кўриб чиқилади.

Бош вазир ўринбосари Кадагишвили 2004 йилда, Монархиячилар лидери Жоржолиани 2006 йилда ҳибсга олинганди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганлик айблови билан судланган.
XS
SM
MD
LG