Линклар

logo-print
Би-Би-Си телерадиоёйинлов корпорацияси бош директори Жорж Энтуисл ўз лавозимидан истеъфо берди. Унинг истеъфога чиқишига британиялик таниқли сиёсатчи лорд Макэлпайнни педофилияда айблаш билан боғлиқ жанжал сабаб бўлди.

Би-Би-Сининг 2 ноябр оқшомида эфирга узатилган Newsnight дастурида Уэллсдаги болалар уйининг собиқ тарбияланувчиси ўтган асрнинг 70-80-йилларида юқори лавозимли консерватор сиёсатчи бошқа кишилар билан бирга болалар уйининг тарбияланувчиларига жинсий тажовуз қилганини айтиб чиққанди. Журналистлар бу айблов ўша пайтдаги бош вазир Маргарет Тэтчернинг собиқ маслаҳатчиси лорд Макэлпайнга қарши илгари сурилганини аниқлаганлар.

Кейинчалик ойдинлашишича, айблов сохта бўлиб чиққан ва буни болалар уйининг собиқ тарбияланувчиси ҳам тан олган.

Би-Би-Си раҳбари лавозимига қарийб икки ой муқаддам тайинланган Жорж Энтуисл Newsnight дастурини “қабул қилиб бўлмайдиган ва янглиш”, деб атаган.

Ўз баёнотида у бош директор сифатида дастурлар мазмуни учун тўла жавобгар эканини, шунинг учун ҳам бунақа вазиятда истеъфога кетиш виждон амри эканини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG