Линклар

Туркия жанубида курдлар ва хавфсизлик кучлари тўқнашди


Туркия жанубида курд фаоллари ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув рўй берди.

Шанба куни Сизре вилоятида минглаб курд очлик эълон қилган миллатдошларини қўллаб-қувватлаш учун кўча намойишига чиқдилар.

Туркия жануби-шарқида жойлашган мазкур вилоятда 700дан ортиқ одам, асосан, 50та қамоқхонадаги маҳбуслар 60 кундан бери очлик эълон қилган.

Туркиядаги олти нафар етакчи курд сиёсатчилари ҳам очлик акциясига қўшилди.

Курдлар Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғондан Истанбул жанубида жойлашган орол қамоғида сақланаётган фаолияти таъқиқланган Курдистон ишчилар партияси етакчиси Абдулла Ўчалонга адвокат берилишини талаб қилмоқда.

Хабарларга кўра, сўнгги 15 ой давомида Ўчалон билан ҳеч ким мулоқотда бўлмаган.
XS
SM
MD
LG