Линклар

Давлат идораларининг хусусий банк ишларига аралашуви таъқиқланди


Ўзбекистон парламенти Қуйи палатаси хусусий банклар бошқарувига давлат идоралари аралашувини таъқиқлаш ҳақидаги қонунни қабул қилди.

Янги қонун тасдиқлаш учун Сенатга тақдим этилди.

Ҳужжатда банкларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш беш йилдан кам бўлмаган муддатда ўтказилиши ва текширув 30 календар кунидан ошмаслиги назарда тутилган.

Росбалт ахборот агентлиги хабарига кўра, янги қонунда молиявий қонунчилик, жумладан, текширув ўтказилаётган пайтидаги барча зиддият ва ноаниқликлар кредит ташкилоти фойдасига ҳал этилиши назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG