Линклар

Ўзбекистон иқтисодида ўсиш 8,0% бўлиши кутилмоқда


2013 йил Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш 8,0% кўпайиши, саноат ишлаб чиқариши 8,4%, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,0%, сармоя ётқизиш 9,3%га ўсиши кутилмоқда.

Бу Ўзбекистон парламенти Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг жума кунги йиғилишида маълум қилинди.

Ўзинформ ахборот порталига кўра, иқтисодиётни модернизация қилиш, хўжалик субъектлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни дастаклаш ҳисобидан макроиқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга эришиш режаланган.

Даромаддан олинадиган солиқ ставкалари, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, кичик фирма ва корхоналар учун ягона солиқ тўлови, устама ҳақ ва бошқа тўловлар миқдори келаси йил ўзгаришсиз қолади.
XS
SM
MD
LG