Линклар

Афғонистон полицияси толиблар жанггарилари йўл четида иккита бомба портлатгани оқибатида тинч аҳолидан камида тўққиз киши нобуд бўлганини билдирди.

Хўст вилоятининг Покистон чегараси яқинида жойлашган Сабари туманида нобуд бўлган бир оиланинг олти аъзоси орасида аёл ва унинг чақалоғи ҳам бор.

Афғонистон полициясига кўра, бу оила янги туғилган чақалоқни касалхонадан олиб келаётган пайтда содир этилган портлашда ҳалок бўлган.

Айни пайтда, якшанба куни толиблар йўл четида бомба портлатгани оқибатида кичик автобусда кетаётган уч киши ўлган, икки нафари яраланган.

Иккинчи ҳужум автобусдагилар Ҳелманд вилоятидан Қандаҳор вилоятига кетаётган пайтда Майванд туманида амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG