Линклар

logo-print
Суриядан отилган минамёт снарядлари Исроил босиб олган Ғўлон тепаликларига келиб тушганидан кейин Исроил Сурияга “огоҳлантирувчи” ракета отди.

Якшанба куни Исроил ҳарбийлари Сурия ҳудудига қарата ракета отгани анча вақтдан бери Сурия можароси минтақага ёйилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирни кучайтирди.

Исроил 1967 йилда бўлган Яқин Шарқ урушида Суриянинг Ғўлон тепаликларини ишғол қилган ва 1981 йилда ўз ҳудудига қўшиб олган. Аммо бу халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган.

Айни пайтда, 11 ноябр куни эрталаб Сурия ҳукумати учқичлари мамлакат жануби-шарқидаги Ироқ чегарасига яқин жойлашган Ал-Букамал шаҳрини бомбардимон қилди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотига кўра, ҳукумат армияси вертолётлари Туркия чегараси яқинидаги Рас ал-Айн шаҳрини якшанба куни ўққа тутган.
XS
SM
MD
LG