Линклар

Покистонда наркотикларга қарши кураш бўйича минтақавий анжуман бошланади


12-13 ноябр кунлари Покистон пойтахти Исломободда наркотикларга қарши кураш бўйича Ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлади.

Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, президент Осиф Али Зардорий анжуманга минтақанинг 12 давлати, яъни, Афғонистон, Озарбайжон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирларини таклиф қилган.

Покистон президенти қатнашадиган анжумандан кўзланган мақсад гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича тажриба алмашиш, гиёҳванд моддалари ишлаб чиқарилиши ва контрабандасига қарши самарали кураш йўлларини ишлаб чиқишда минтақавий ҳамкорлик истиқболлари ва бошқа масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG