Линклар

Мексикада гаровдаги шахслар озод этилди


Мексиканинг Тамаулипас штатида армиянинг махсус амалиёти чоғида жиноятчилар томонидан ўғирланган ва гаров сифати ушлаб турилган 28 киши озод қилинди.

Озод этилганлар орасида Марказий ва Жанубий Америка мамлакатларининг фуқаролари кўпчиликни ташкил қилади.

Мексика орқали Қўшма Штатларга ўтиб олишга уринган ноқонуний муҳожирлар кўп ҳоллада бу ерда фаолият юритувчи наркомафиянинг уюшган жиноий тўдалари қурбонига айланиб қоладилар.
XS
SM
MD
LG