Линклар

Ироқда якшанба куни террорчиликда айбланган 10 киши қатл этилди. Мамлакат Адлия вазирлигининг билдиришича, улар орасида Миср фуқароси бўлган бир киши ҳам бор.

Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, ижро этилган ўлим ҳукми сони бўйича Ироқ сўнгги йилда дунёда Хитой, Эрон ва Саудия Арабистонидан кейин тўртинчи ўринни эгаллаган.

БМТ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Ироқ юридик тизимининг заифлиги ва маҳаллий судлар ишининг шаффоф эмаслиги важидан бу мамлакат расмийларини бир неча бор ўлим жазосига нисбатан мораторий жорий этишга чақирган.
XS
SM
MD
LG