Линклар

logo-print
Ўзбекистонда томчилаб суғоришни жорий қилган юридик шахсларни беш йилга ягона ер солиғини тўлашдан озод қилиш ташаббуси кўтарилмоқда.

Бу борада қонунчиликка ўзгартишлар киритиш яқинда президент фармони билан тасдиқланган Фермерликни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Айни ҳужжатда қишлоқ хўжалиги соҳаси учун бошқа қўшимча солиқ имтиёзлари жорий этиш ҳам назарда тутилган. Пахта йиғим-терими даврида мавсумий ишга ёлланган кишиларни даромад солиғидан озод қилиш ва бошқалар шулар жумласидандир.
XS
SM
MD
LG