Линклар

Сурия мухолифат гуруҳлари бирлашди


Сурия мухолифат коалицияси иштирокчилари. Доҳа. 2012 йил 11 ноябр.

Сурия мухолифат коалицияси иштирокчилари. Доҳа. 2012 йил 11 ноябр.

АҚШ ҳукумати Сурия мухолифат гуруҳларининг коалицияга бирлашганини олқишлади.

Якшанба куни Қатарда якунланган музокаралар натижасида президент Башар ал-Ассад режимига қарши курашаётган гуруҳлар бирлашишга келишиб олди.

Янги тузилган ҳаракат Сурия Мухолифати ва инқилоб кучларининг миллий коалицияси, деб аталадиган бўлди.

Коалиция етакчиси этиб суннийлардан бўлган имом Муаз ал-Хатиб тайинланди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Марк Тонер якшанба куни қилган чиқишида Сурия мухолифатини табриклаб, Вашингтон янги коалиция билан ишлашга тайёр эканини баён қилди.

Халқаро ҳамжамият Сурия мухолифатини бирлашишга чақириб келаётган эди. Миллий коалиция қуролли кучларни олий қўмондонлик остида бирлаштириш ва исёнчи кучлар назоратидаги минтақаларда адлия комссияси жорий қилишга ҳам келишиб олди.

Мухолифат коалицияси шунингдек, халқаро ҳамжамият томонидан тан олингач, муваққат ҳукумат тузишни ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG