Линклар

logo-print
Грецияда давом этаётган норозиликларга қарамасдан, душанба куни мамлакат парламенти 2013 йилги, давлат харажатлари қисқартирилган бюджетни қабул қилди.

Бюджетнинг бу шаклда қабул қилиниши Грецияни банкротдан қутқариб қолиш учун зарур бўлган халқаро молиявий ёрдамга йўл очади.

300 кишилик парламент ўтган ҳафта охирида давлат харажатларини қисқартириш ва солиқларни оширишга доир қарорни ҳам қабул қилган эди. Мазкур масала муҳокамаси ҳукумат коалицияси ичидаги учта партия ўртасида жиддий мунозараларга сабаб бўлди, парламент биноси олдида эса минглаб одам норозилик намойишига чиқди.

Якшанба куни эълон қилинган сўров натижаларига кўра, грецияликларнинг 85 фоизи молиявий қийнчиликларни бошдан кечирмоқда.

Греция бўҳрони бугун Брюсселда бошланаётган евро пул бирлигини ишлатувчи 17 давлат молиявий вазирлари учрашуви кун тартибининг асосий масаласидир.

Бироқ Германия Молия вазири Волфганг Шаубле халқаро кредиторлар Грецияга навбатдаги ёрдамни бериш масаласини зудлик билан ҳал қилмайди, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG