Линклар

logo-print

Беларус КГБси олдида рўй берган портлашда гумонланган уч киши ҳибсга олинди


Давлат хавфсизлик қўмитаси Витебск шаҳар бошқармаси биноси.

Давлат хавфсизлик қўмитаси Витебск шаҳар бошқармаси биноси.

Беларусдан олинган хабарларга кўра, Давлат хавфсизлик қўмитаси Витебск шаҳар бошқармаси биноси олдида рўй берган портлашга алоқадорликда гумон қилинган уч киши ҳибсга олинган.

Беларус КГБси якшанба куни кечқурун Витебск бошқармаси олдида қўлбола бомба портлаганини маълум қилган эди. Портлаш оқибатида бинонинг иккита деразаси ойналари чилпарчин бўлган. Ҳодисага оид бошқа тафсилотлар ошкор қилинмади.

Айни пайтда, Беларус ғарбидаги Гродно шаҳрида 14 та қўлбола портловчи мосламани минсклик фуқарога сотишга уринган, муқаддам судланган шахс қўлга олингани хабар қилинмоқда.

Ўтган ҳафта Минскдаги Литва элчихонаси биносига номаълум шахслар Молотов коктейлини отиб, бинога зиён етказган эди.
XS
SM
MD
LG