Линклар

logo-print

"Тошкент-Харков" поездида носфуруш проводник ушланди


Россия, Украина ва бошқа мамлакатларда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар орасида носвой "ходовой" товар ҳисобланади.

Россия, Украина ва бошқа мамлакатларда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар орасида носвой "ходовой" товар ҳисобланади.

Украина шарқидаги Харков шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистон фуқаросидан 40 килограммдан ортиқ нос мусодара қилди.



Украина Давлат Чегара хизматининг Шарқий минтақавий бошқармаси Озодликка берган маълумотга кўра, 12 ноябр куни соат кечаси 03:20 ларда 395 рақамли “Тошкент-Харков” поездида ўтказилган чегара назорати давомида вагон проводниги бўлган Ўзбекистон фуқаросидан 42 килограмм носвой топилган.

- Харков йўнилишида кетаётган поездда чегара ва божхона хизматлари биргаликда биргаликда ўтказган текширув давомида Ўзбекистон фуқаросига қарашли оқ қоп аниқланди. 1970 йилда туғилган ўзбекистонлик проводникдан божхона хизмати ходимлари 42 кило нос мусодара қилди, дейди Украина Давлат Чегара хизмати расмий вакиласи Ольга Перекрест.

Аниқланишича, оқ қопдаги пластик бутилкаларга жойлаштирилган, 26 минг гривна (3170 АҚШ доллари)га лойиқ тамаки махсулотини вагон проводниги Украинада ўз ҳамюртлари орасида пуллашга олиб кетаётган бўлган.

Украина чегара хизмати ходимасининг сўзларига кўра, носвой мусодара қилинган ва “Купянск” божхона бўлими ходимларига топширилган.



Ольга Перекрест “Тошкент-Харков” йўналишида нос махсулотларининг мусодара қилиниши одатий ҳолга айланиб қолганини маълум қилди. Масалан, ўтган йилнинг 17 октябрида айнан шу поездда Украинага ноқонуний равишда олиб кирилаётган 300 килограмм носвой мусодара қилинган; шу йилнинг 5 ноябрида эса уч нафар ўзбекистонликдан жами 60 килограмм нос топилган ва тегишли маъмурий протокол тузилган.
XS
SM
MD
LG