Линклар

Бишкекда оқсоқоллар митинг ўтказди


Ҳибсдаги ата-журтчи депутатлар озод этилиши талаби билан 12 ноябр куни Бишкекда ўтказилган митингнинг асосий иштирокчилар оқсоқоллар бўлди.

Ҳибсдаги ата-журтчи депутатлар озод этилиши талаби билан 12 ноябр куни Бишкекда ўтказилган митингнинг асосий иштирокчилар оқсоқоллар бўлди.

Қирғизистон пойтахтининг марказий майдонида митинг уюштирган юзга яқин киши парламент депутатларини лаънатлаш билан таҳдид қилишди.

Оқ уй олдида ўтказилган ва асосан оқсоқоллар иштирок этган бу митинг Халқ-ватанпарварлик ҳаракати томонидан уюштирилган.

Митингда сўзга чиққан ҳаракат ҳамраиси Нурлан Мўтуев бу ерга йиғилганларнинг мақсади “Қумтор” олтин конини тўлалигича давлат тасарруфига ўтказиш ҳамда “Ата Журт” вакиллари бўлган депутатлар Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовларни ҳибсдан озод қилиш эканини айтди.

Бу депутатлар 3 октябр куни Қумтор олтин конини давлат тасарруфига ўтказиш талаби билан Бишкекда ўтказилган намойиш чоғида оммани зўравонликка ундаганлик айби билан ҳибсга олинган эдилар. Қирғизистон Бош прокуратурасига кўра, мазкур айблов ортидан ҳозирча икки ойга ҳибс қилинган Ташиев, Жапаров ва Мамитов 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Бугунги митингда бу депутатларнинг озод қилиниши талаб қилган намойишчилар ўз олдиларига президент Алмазбек Атамбаев, бош вазир Жантўрў Сатибалдиев ва парламент депутатлари чиқишларини талаб қилдилар.

Ўз талаблари бажарилмагунича бу акция тўхтатилмаслигини айтган Нурлан Мўтуев эса Қирғизистонда амалдаги конституциянинг бекор қилиниши, парламент тарқатилиши ва чет эллик барча сармоядорларнинг мамлакатдан қувиб юборилишини талаб қилди ва “расмийларни баддуо қиламиз”, дея таҳдид этди. Сўнг йиғилганлар пешин намозини адо қилдилар. Аммо намоз сўнгида “расмийларга тескари фотиҳа берамиз” деган таклиф айрим митингчилар томонидан маъқул кўрилмади. Пировардида “Бу ишимиз Худога хуш келмаслиги мумкин” деган қарорга келишди митингга қатнашган оқсоқоллар.

Айни пайтда Бишкек бош майдонида талаблари бажарилмагунича туриш билан таҳдид қилган митингчиларнинг режаларига кеч куз об-ҳавоси ўзгартиш киритди – этни жунжиктирадиган ёмғир ёға бошлаши билан улар тарқаб кетишди.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG