Линклар

НАТО раҳбари Грузиядаги ҳодисалардан ташвиш билдирди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Грузияда ўтган ойдаги парламент сайловларидан кейин рўй бераётган ҳодисалардан "жуда ташвишда" эканини баён қилди.

Душанба куни Прагада бошланган НАТО Парламентлараро ассамблеяси йиғилишида чиқиш қилган Расмуссен "Грузияда кейинги пайтларда сиёсий рақибларнинг ҳибсга олинаётгани" ташвишларга сабаб бўлмоқда, дея таъкидлади.

Жума куни Грузия суди қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Георгий Каландадзе ва армия генерали Зураб Шаматавани гаров эвазига озодликка чиқарди, бироқ собиқ ички ишлар вазири Бачо Ахалаяни қамоқда қолдирди.

Улар ўтган ҳафта хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлик айбловлари билан ҳибсга олинган эди. Уларнинг учаласи ҳам президент Михаил Саакашвили ҳукуматида ишлаган.

Президент Саакашвили етакчилигидаги Бирлашган Миллий ҳаракат 1 октябрда ўтказилган парламент сайловларини янги бош вазир етакчилигидаги "Грузин орзуси" партиясига бой берган эди.

Расмуссен бу каби жиноят ишлари бўйича "суд тергови сиёсий аралашувсиз ўтказилиши ўта муҳимдир", дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG