Линклар

Қозоғистонда 14 сафдошини отганликда айбланган аскар устидан суд бошланди


Қозоғистоннинг Талдиқўрғон ҳарбий округи суди аскарларнинг оммавий ўлдирилиши билан боғли ишни кўриб чиқа бошлади.

Чегара қўшинлари сафида хизмат қилган оддий аскар Владислав Челах шу йилнинг май ойида Қозоғистон-Хитой чегарасида 14 нафар сафдошини отиб ўлдирганликда айбланмоқда.

19 ёшли Челах аввал оммавий қотилликни содир қилганига иқронр бўлган эди. Лекин кейинчалик, босим остида кўрсатма берганини айтиб, сўзидан қайтган эди.

Озодлик мухбирининг хабар қилишича, душанба кунги мажлисда суд айбланувчининг адвокати киритган қўшимча тергов ўтказиш, суд жаранини видеога олиш ва ўз мижози кўрсатмаларини ўзгартириш тўғрисидаги сўровларини рад қилган.
XS
SM
MD
LG