Линклар

Россиянинг “Анжи” футбол клуби ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши ўтказадиган учрашувида майдонга тушмайди.

Аҳмедов кеча тиббий текширувдан ўтди. Ултратовушли текширув натижасига кўра, у даволанишни керак бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси ўз Твиттер саҳифаси орқали маълум қилди.

Федерацияга кўра, бу Одилнинг ёзда олган эски жароҳати эмас, балки янгисидир.

8 ноябр куни “Анжи”нинг “Ливерпул” жамоасига қарши ўтказган ўйинида Одил Аҳмедов оёқ мушаклари тортиша бошлаганидан кейин биринчи таймдаёқ алмаштирилган эди.

Жорий йилнинг ёзида оёғидан олган жароҳати туфайли Аҳмедов уч ой давомида даволанишга мажбур бўлганди.

Аввалроқ терма жамоанинг яна бир аъзоси Тимур Кападзе ҳам жароҳати туфайли Эронга қарши ўйинда қатнаша олмаслигини айтган.

Эслатамиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 14 ноябр куни меҳмонда Эрон термасига қарши ўйин ўтказади.
XS
SM
MD
LG