Линклар

Украинанинг мухолифат партиялари мамлакат президенти Виктор Януковичга қарши курашини давом эттиришга ваъда беришди.

Мухолифат лидерлари душанба куни Киев шаҳрида Марказий савлов комиссияси биноси олдида тўпланган мингга яқин тарафдорлари олдида чиқиш қилишди.

Митинг давомида парламент сайловлари натижаларидан норози мухолифатчилар ҳукуматни қамоқда сақланаётган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкони озодликка чиқаришга чақиришди.

2010 йилги президент сайловларида Януковичга енгилган Тимошенко лавозимини суиистеъмол қилганликда айбланиб қамалган эди.

Киевдаги митинг 28 октябр куни ўтказилган парламент сайловлари якуний натижаси чиқарилганидан сўнг уюштирилди.

Европа Иттифоқи тарафидан танқидга олинган сайловларда Януковичнинг “Регионлар” партияси энг кўп ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG