Линклар

Кўрфаз давлатлари Суриянинг янги мухолифат коалициясига ёрдам кўрсатади


Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши аъзолари Суриянинг янги тузилган мухолифат коалициясининг қонунийлигини тан олди.

Бу ҳақда Кенгаш Бош котиби Абдулатиф ал-Зиёнийнинг душанба куни берган баёнотида маълум қилинди.

Баёнотда айтилишича, нефтга бой ташкилот янги тузилган Сурия Миллий Коалициясига “сурияликлар орзу-умидларини амалга оширишда” ўз ёрдамини кўрсатади.

Кўрфаз ҳамкорлик ташкилотига Саудия Арабистони, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Қатар ва Қувайт киради.

Мухолифат кенгайтирилган коалициясини тузиш қарори президент Башар Ассадга қарши гуруҳларнинг Қатарда ўтказган йиғинида қабул қилинди.

АҚШ ва қатор Ғарб давлатлари Суриянинг янги мухолифат коалициясини олқишлади. Россия мухолифатчиларни ташқаридан келаётган таъсирга берилмасдан, ҳукумат билан музокаралар олиб боришга чақирди.
XS
SM
MD
LG