Линклар

Покистон ҳукумати душанба куни афғон армиясини чегара ҳудудида уюштирилган ҳужумда покистонлик тўрт фуқарони ўлдирганликда айблади.

Айбловда айтилишича, Афғонистон кучлари Жанубий Вазиристоннинг қабилалар ҳудудидаги уйларни миномётлар ёрдамида ўққа тутган.

Покистон Ташқи ишлар вазири Жалил Аббос Жилоний Афғонистон элчиси билан суҳбатда чегарадаги ҳужумни кескин қоралади.

Тўрт фуқаро ўлимига сабаб бўлган ҳужум афғон расмийларининг тинчлик музокараларини ўтказиш учун Покистонга қилган расмий ташрифига тўғри келди.

Толибон ҳаракати билан тинчлик сулҳини тузишда Покистоннинг роли катта экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG