Линклар

logo-print
НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳарбий ташкилот ўз аъзоси Туркияни ҳимоя қилишда "бор кучни ишлатиши"ни айтди.

Расмуссен душанба куни Прага шаҳрида ўтказилган НАТО Парламент ассамблеясида қилган чиқишида Туркияни ҳимоя қилиш учун ташкилот "барча режаларни тайёрлаб" қўйганини таъкидлади.

Туркия Сурия билан бўлган чегарасини қўриқлаш учун иттифоқдошлари билан "Пэтриот" ер-осмон ракеталарини ўрнатиш бўйича музокалар олиб бораётганини билдирди.

Душанба куни Сурия ҳукумати ҳаво кучлари Туркия билан чегарадош ҳудудда исёнчилар эгаллаган ерни ўққа тутди.

Олти киши ҳаётига зомин бўлган ҳужум давомида гранатомётдан отилган снаряд Туркия ҳудудида портлагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG