Линклар

Қашқадарё вилояти Китоб туманининг Макрид қишлоғига 10 ноябр куни сел келиши оқибатида аҳоли уйларига жиддий шикаст етди. Бу ҳақда Озодликка воқеага гувоҳ бўлган макридликлардан бири маълум қилди.

- Қишлоғимизга сел келиши натижасида аҳолининг қўй-молларидан тортиб, экинларигача ҳаммасини оқизиб кетди,- дейди макридлик суҳбатдош.

Маълумотларга кўра, жорий йилда Макридга тўрт марта сел келган. Бироқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари аҳолига ёрдам кўрсатишда тезкорлик кўрсатмагани айтилмоқда.

Селдан талафот кўрган хонадонларга ёрдам сифатида маҳаллий ҳокимият ҳар бир оилага бор-йўғи 1 килограммдан макарон ва 1 килограммдан гуруч бераётгани айтилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимият келгусида сел келиши ва шунга ўхшаш табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш учун маркидлик ҳар бир оиладан 100 минг сўмдан йиғиб беришни сўраган.

Жорий йилда Фрағона, Жиззах ва Қашқадарёнинг бошқа минтақаларида ҳам сел келиши оқибатида аҳоли зарар кўрган эди.
XS
SM
MD
LG