Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 621 700 киши ишсиздир


Россияда юрган меҳнат муҳожирлари Ўзбекистон ҳукумати наздида ишсиз эмас.

Россияда юрган меҳнат муҳожирлари Ўзбекистон ҳукумати наздида ишсиз эмас.

2012 йилнинг 1 октябригача бўлган бу маълумотни Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси эълон қилди.

Келтирилган рақам мамлакат иқтисодий фаол аҳолисининг 4,8 фоизини ташкил қилади.

Аҳолининг ишсизлар қатлами Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил, 24 майда тасдиқланган махсус методикаси бўйича аниқланган.

Ҳужжатда кимлар ишли, деб ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Методика меъёрларига кўра, ўзини ўзи иш билан таъминловчилар ёки уй хўжалигида қўй ёки қорамол боқувчилар ҳам ишли, деб ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда ҳар йили тақрибан 1 миллионтадан иш ўрни яратаётгани тўғрисида баёнот бериб келади.
XS
SM
MD
LG