Линклар

Тожикистон элчиси билан сўзлашувлар ўтказилди


12 ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Музаффар Хусейнов билан сўзлашувлар бўлиб ўтди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашув чоғида иккитомонлама алоқалар ҳамда халқаро ташкилотларда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Кейинги йилларда Тошкент – Душанбе муносабатлари анча совуқлашган.
Муносабатлар совуқлашувининг асосий сабабларидан бири сифатида кузатувчилар Роғун ГЭСи қурилишига Тошкентнинг қарши эканлигини тилга олиб келади.
XS
SM
MD
LG