Линклар

Генерал Алленнинг ишқий мактублари текширилмоқда


Генерал Алленнинг ёзишмалари бир чети билан МРБ экс-директори Петреуснинг ишқий можаросига бориб тақалади

Генерал Алленнинг ёзишмалари бир чети билан МРБ экс-директори Петреуснинг ишқий можаросига бориб тақалади

АҚШ мудофаа вазирлиги Афғонистондаги Америка ҳарбийлари қўмондони генерал Жон Алленнинг Жилл Келли исмли аёл билан ёзишмаларини текширишни бошлади.

Маълумотларга қараганда, Жилл Келли Марказий Разведка бошқармаси экс-директори Дэвид Петреус никоҳсиз алоқада бўлган Пола Броадуэлл исмли аёлдан таҳдидли хатлар олган.

Пентагон расмийларидан олинган маълумотларга кўра, Аллен билан Келли ўртасида 2010 – 2012 йиллар орасида бўлган минглаб варақли ёзишмалари ўрганилади.

Мудофаа вазири Леон Панетта Жон Алленни НАТОнинг Европадаги Бирлашган қўшини қўмондонлигига текширув якунига етгунича тайинламай туришни таклиф қилган.

Аввалроқ АҚШ Федерал тергов бюроси ходимлари Петреуснинг жазмани уйида тинтув ўтказгани тўғрисида хабар пайдо бўлган эди.

Петреус жума куни жазмани Пола Броадуэлл билан никоҳсиз жинсий алоқада бўлгани жамоатчиликка маълум бўлганидан сўнг истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG