Линклар

Украина мухолифати президент истеъфосини талаб қилмоқда


12 ноябр куни Киевда мухолифатчилар тарафдорлари кўпминг кишилик митингга йиғилди

12 ноябр куни Киевда мухолифатчилар тарафдорлари кўпминг кишилик митингга йиғилди

Украинадаги мухолифатчи партиялар президент Виктор Януковичга қарши ҳаракатларини давом эттирмоқчи.

Кеча Киевда "Баткившчина" сиёсий блоги ҳамда "Свобода" ва "УДАР" партияларининг минглаб тарафдорлари Марказий сайлов комиссияси биноси яқинида 28 октябр куни ўтказилган парламент сайлови натижалари сохталаштирилганидан норозилик билдриб митинг ўтказди.

Тадбир иштирокчилари президентнинг истеъфосини, экс-бош вазир ва мухолифат лидери Юлия Тимошенкони қамоқдан озод қилишни талаб қилдилар.

Украина Марказий сайлов комиссияси куни кеча парламент сайловларининг якуний натижаларини чиқарди.

Унга кўра, 450 ўринли Верховная Радага 445 депутат сайланган. Улардан 185 нафари “Регионлар” партияси, 101 нафари мухолифатнинг “Баткившчина” блоки, 40 нафари “УДАР” партияси, 27 нафари миллатчиларнинг “Свобода” партияси ва 32 нафари Коммунистик партия вакилларидир.

Шунингдек, бошқа партиялардан бўлган 7 киши ҳамда 43 нафар мустақил номзод ҳам депутатлик мандатини қўлга киритди.

Европа Иттифоқи душанба куни Украинадаги сайловдан кейинги вазиятнинг таранглигидан ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG