Линклар

logo-print

Форс кўрфази кенгаши Асадга мухолиф гуруҳни тан олди


Президент Башар Асадни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида битта коалицияга бирлашиш тўғрисидаги қарор Қатар пойтахти Дохада қабул қилинди

Президент Башар Асадни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида битта коалицияга бирлашиш тўғрисидаги қарор Қатар пойтахти Дохада қабул қилинди

Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига кирувчи 6 давлат ўзини
Суриянинг “легитим вакиллари”, деб атаётган мухолифатчилар гуруҳини тан олди.

Суриянинг бир неча мустақил гуруҳлардан иборат исёнчилари якшанба куни Доха шаҳрида президент Башар Асадни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида битта коалицияга бирлашиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Араб давлатлари лигаси Дохада тузилган гуруҳни Сурия мухолифатининг “легитим вакиллари”, деб баҳолади.

Лигага кирувчи араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари душанба куни Қоҳирада ўтказилган учрашув чоғида Асадга қарши бошқа гуруҳларни ҳам Дохада тузилган коалицияга қўшилишга чақирди.

Коалиция тузилганини Ғарб ҳам олқишлади.

Россия фикрича, коалиция Асад ҳукумати билан жорий бўҳрондан чиқиш йўллари юзасидан музокаралар олиб бориши, қурол ишлатмаслиги керак. деган фикрда.
XS
SM
MD
LG