Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:39

12.uz сайти ношири милицияга чақиртирилди


12.uz сайтининг ўзбек тилидаги саҳифаси Озодлик радиосининг кўплаб материалларини қисман қайта нашр қилиб келади
12.uz сайтининг ўзбек тилидаги саҳифаси Озодлик радиосининг кўплаб материалларини қисман қайта нашр қилиб келади

Ўзбекистон Ахборот, алоқа ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қошидаги мониторинг маркази 12.uz сайтида "порнографик хусусиятга эга бўлган материаллар эълон қилинганини аниқлагани" юзасидан сайт ношири Ички ишлар бўлимига чақиртирилгани айтилмоқда.



Uznews.net мустақил нашрининг 12.uz порталидаги манбага асосланиб, хабар қилишича, сайт ношири ва айни пайтда РИА "Новости"нинг Ўзбекистондаги мухбири бўлган Абу-Али Ниёзматов 12 ноябр куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасига чақиртирилган.

Манбанининг сўзларига кўра, Ниёзматовнинг милиция бўлимига чақиртирилишига сайтда порнографик материаллар эълон қилинганини сабаб қилиб келтиришган.

Айнан қайси материалларни Мониторинг маркази порнографик дея топгани номаълум.



Ниёзматов милиция бўлимидаги учрашувдан сўнг бу ҳақда журналистларга гапиришга истак билдирмади.

Uznews.net нашридаги хабар муаллифи Озодлик билан суҳбатда ўз мақоласида эълон қилган фактларни 12.uz таҳририятидан олганини айтади.


- Афтидан, Мониторинг маркази экспертлари порталга жойланган Россия махсулотлари рекламасини порнографик дея ҳисоблашган, уларга босиш оқали Россиянинг интим ҳизматлар сайтларига чиқиш мумкин,- дейди Uznews.net мухбири.

Айни пайтда 12.uz сайти ходимларидан бири хавотирга сабаб бўладиган ҳеч гап бўлмагани, сайт ишлаб турганини айтди.

- Бизни порнографияда айблашга асос бўладиган нарсанинг ўзи йўқ. Муҳаррир милицияга боришидан олдин чиқиб кетган нарса бу. Борса унақа гап йўқ,- деди 12.uz сайти ҳодими.

Uznews.net мухбирига кўра, Ниёзматов Ички ишлар бўлимига чақиртирилишининг бошқа сабаблари ҳам бўлиши мумкин.

– 12.uz сайтида анча танқидий, жумладан, экология ва Ўзбекистон божхонасига оид мавзулар босиларди. Афтидан Ниёзметовни мана шу ҳақда огоҳлантириб қўйиш учун чақиртиришган,- дейди Uznews.net мухбири.

12.uz сайтининг ўзбек тилидаги саҳифаси Озодлик радиосининг кўплаб материалларини қисман қайта нашр қилиб келади.

Ўзбекистон Ахборот, алоқа ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қошидаги Мониторинг маркази ўзининг бир қатор журналистлар борасида чиқарган баҳсли эксперт хулосалари билан танилган.

Шу хулосаларга асосан 2010 йили Тошкентда фотожурналист Умида Аҳмедова, "Америка овози" мухбири Абдумалик Бобоев ва Россиянинг "Парламентская газета"си мухбири ва "Вести.уз" сайти бош муҳаррири Владимир Березовскийлар тухматда айбаланган эди.



Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:32 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG