Линклар

ЕИ Сурия мухолифати коалициясини олқишлади


Кэтрин Эштон Араб лигасига кирувчи давлатлар ташқи ишлар вазирлари Қоҳира учрашувининг сешанба кунги мажлисида қатнашди.

Кэтрин Эштон Араб лигасига кирувчи давлатлар ташқи ишлар вазирлари Қоҳира учрашувининг сешанба кунги мажлисида қатнашди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Суриядаги мухолифатчи гуруҳларнинг коалицияга бирлашганини олқишлади.

Араб лигасига кирувчи давлатлар ташқи ишлар вазирлари Қоҳира учрашувининг сешанба кунги мажлисида қилган чиқиши чоғида Эштон Европа Иттифоқи мазкур коалицияни қўллаб-қувватлаяжагини билдирди.

Европа Иттифоқи вакилининг баёнотидан олдин Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига кирувчи 6 давлат ўзини Суриянинг “легитим вакиллари”, деб атаётган мухолифатчилар гуруҳини тан олганини эълон қилган эди.

Янги коалицияни Араб давлатлари лигаси Сурия мухолифатининг “легитим вакиллари”, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG