Линклар

Грузия армияси собиқ раҳбарларига янги айбловлар эълон қилинди


Грузия Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Герогий Каландадзега қарши хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда иккинчи айблов эълон қилинди.

Грузия Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Герогий Каландадзега қарши хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда иккинчи айблов эълон қилинди.

Грузия бош прокуратураси собиқ мудофаа вазири ҳамда Қуролли кучлар бош штаби бошлиғига қарши янги айбловлар эълон қилди.

Собиқ мудофаа ва ички ишлар вазири Бачо Ахалая аскарларни қийноққа солганликда ҳамда эркидан ноқонуний ажратганликда айбланган эди.

Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Герогий Каландадзега қарши хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда иккинчи айблов эълон қилинди.

Янги айблов 2010 йили аскарлар уч кеча-кундуз давомида совуқда ва озиқ-овқатсиз қолдирилгани билан боғлиқ айбловдир.

Ахалая, Каландадзе ва Грузия армияси бригада қўмондони Зураб Шаматавалар ўтган ҳафтада хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Каландадзе билан Шаматава кейинроқ гаров пули эвазига қўйиб юборилган.
Бош прокурор сешанба куни Каландадзени яна ҳибсга олишга фармойиш берди.
XS
SM
MD
LG