Линклар

Ўзбек ёшларига Интернетни чеклаш керакми?

  • Садриддин Ашур

Одноклассники.ру ўзбекистонлик ёшлар энг кўп кирадиган сайтларидан бири ҳисобланади

Одноклассники.ру ўзбекистонлик ёшлар энг кўп кирадиган сайтларидан бири ҳисобланади

Озодликнинг Баҳс майдонида ўзбек ёшларининг Интернетдан фойдаланишини чеклаш тарафдорлари ва қаршилари баҳслашади.

Кейинги пайтларда Интернетнинг ўзбек ёшларига фойдаси ва зарари ҳақида бир-бирига қарама-қарши фикрлар билдирилмоқда.

Бир томондан Интернет ижтимоий тармоқлари ёшларнинг ўзаро мулоқот воситаси ва замонавий тараққиётнинг асосий омили сифатида кўрилса, иккинчи томондан Интернет ўзбек ёшларининг маънавий ҳаётига салбий таъсир қилаётгани айтилади.

Яқинда Тошкент Ислом университетининг раҳбарияти ота-оналарни чақиртириб, “Одноклассники.ру” ижтимоий тармоғида талаба қизлар расмларини эълон қилаётгани ҳақида мажлис ўтказиб, қизларнинг Интернетга киришини чеклашни ота-оналардан сўраган. Мажлисда бу тўғрисида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан йўриқнома ҳам келгани айтилган. Бу ҳақда университет талабалари Озодликка гапириб берган эди.

Ёшларнинг Интернетга киришини чеклашни истаётганлар бу чеклов заруратини ёшларнинг, айниқса, қизларнинг эротик ва порнографик мазмундаги сайтларга кираётгани уларнинг маънавий бузилишига сабаб бўлаётгани билан изоҳлашади.

Бугунги Баҳс майдони мавзуси ана шу ҳақда.

Яъни ўзбек ёшларининг Интернетга киришини чеклаш керакми ёки йўқ?



Баҳслашувчилар, асли фарғоналик, ҳозир Россияда меҳнат қилаётган 23 ёшли Ҳасанбой, уйланмаган. У Интернет ёшларнинг, айниқса, ёш қизларнинг тарбиясига салбий таъсир қилмоқда, деган фикрда.

Ҳасанбойнинг оппоненти асли хоразмлик, ҳозир Россияда яшаётган 38 ёшли Бибиш. Икки фарзанднинг онаси. У Интернетнинг ёшлар учун фойдали томонлари жуда кўп деган фикрда.

Ҳасанбой: Қизларимиз беҳаёлашиб кетяпти, Интернетга кириб бузилиб кетяпти. 90 процент қизлар Интернетга кириб одобсиз бўлиб кетяпти. Мен, албатта Интернетни чеклай ҳам олмайману, лекин ота-оналарга илтимос қилардимки, қизларини Интернет балосидан сал-пал бўлса ҳам чекласин. Мен ҳам бир кун келиб ўша яхши тарбия берган ота-онанинг қизини оларман, шунга айтяпман...

Бибиш: Интернетни чеклаб бўлмайди. Бу ҳозирги ёшлар учун сув ва ҳаводай зарур бўлиб қолди. Лекин мени ҳам болаларим Интернетга киради, дарс қилади, ахборотлар излайди. Буни чеклаб бўлмайди. Ундай қизлар бордир балки, бир-иккита, лекин ҳаммани ҳам ўшандай деб атаб бўлмайди....

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG