Линклар

Олий таълимни Ўзбекистонда олиб Туркманистоннинг Тошовуз вилояти ўрта мактабларида ишлаётган ўқитувчилар маҳаллий педагогика билим юртларини тугатган ўқитувчилар билан тенг маош олмоқда.

Икки йилдан бери давом этаётган бу камситиш тўғрисида Хроника Туркменистана сайти хабаридан маълум бўлди.

Сайтга кўра, дипломни Ўзбекистонда олган ўқитувчилар меҳнат стажи ва категорияси учун тўланадиган қўшимча ҳақдан ҳам маҳрум қилинган. Натижада ўқитувчиларга ойига ўртача 85 доллар атрофидаги пул кам тўланмоқда. Камситилаётган ўқитувчилар сони биргина Тошовуз вилоятида минг нафардан зиёд, деб ёзди Хроника Туркменистана сайти.

Хабар қилинишича, расмийлар бу ҳолатни Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида олий маълумот тўғрисидаги дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисида келишув йўқлиги билан изоҳламоқдалар.
XS
SM
MD
LG