Линклар

АҚШ президенти Барак Обама генерал Жон Алленнинг Афғонистондаги Америка ҳарбийлари қўмондони сифатида ўз фаолиятини давом эттиришига ишонч билдирди.

Оқ Уй матбуот котиби Жей Карней сешанба куни журналистлар билан ўтказилган йиғинда президент генерал Алленнинг яхши иш олиб бораётганига ишонишини таъкидлади.

Аллен айни дамда Жилл Келли исмли аёл "номақбул алоқа"да бўлгани ҳақидаги айбловлар бўйича текширилмоқда.

Пентагон расмийларидан олинган маълумотларга кўра, Аллен билан Келли ўртасида 2010–2012 йиллар орасида бўлган минглаб варақли ёзишмалар ўрганилмоқда.

Жилл Келли Марказий Разведка бошқармаси собиқ директори Девид Петреус билан боғлиқ бўлган жанжал марказидадир.

Маълумотларга қараганда, Жилл Келли генерал Девид Петреус билан никоҳсиз алоқада бўлган Пола Броадуелл исмли аёлдан таҳдидли хатлар олган.
XS
SM
MD
LG