Линклар

logo-print

Покистон парламенти болалар учун мажбурий таълим қонунини қабул қилди


Покистон парламентининг қуйи палатаси сешанба куни 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган барча болалар учун бепул таълимни кафолатловчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

“Бепул ва мажбурий таълим ҳуқуқи” дея номланган қонун лойиҳаси Сенат, яъни парламент юқори палатаси тарафидан ҳам маъқулланган.

Мамлакат Диний ишлари бўйича вазири Саид Хуршид Шоҳ болаларга бепул ва умумий мажбурий таълим бериш ҳукуматнинг асосий вазифаси эканини қайд этди.

БМТ статистикасига кўра, Покистонда мактаб ёшида бўлган қарийб 5,1 миллион нафар бола мактабга қатнамайди.

Бу кўрсаткич бўйича Покистон дунёда иккинчи ўриндадир. Мактабга бормайдиган болаларнинг аксарини қиз болалар ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG