Линклар

logo-print
Тожикистон жанубида жойлашган Хатлон вилояти ҳарбий суди сешанба куни чегара хизматининг беш ходимини 3 йилдан 21 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилди.

Энг қаттиқ жазо тожик-афғон чегарасидаги Вахш назорат пунктининг собиқ бошлиғи Низомиддин Ёқубовга берилди.

Жорий йил бошида Ёқубовнинг иш кабинетида ўтказилган тинтув чоғида у ердан 20 килограмм наша топилган.

Тожикистон Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси матбуот котибининг Озодлик мухбирига айтишича, сешанба куни Хатлон милициясининг юқори лавозимли ходими 12 килограмм героин билан қўлга тушиб, ҳибсга олинган.

Афғонистонда тайёрланган гиёҳванд моддалар Марказий Осиё мамлакатлари орқали Россия ва Европа давлатларига юборилади.

Ўтган йилнинг ўзида Тожикистон ҳукумати 4,2 тонна гиёҳванд моддани мусодара қилган.
XS
SM
MD
LG